ЎСМИРДА ЎҚИШГА ИШТИЁҚ УЙҒОТИШ УЧУН 10 ТА ТАВСИЯ

ЎСМИРДА ЎҚИШГА ИШТИЁҚ УЙҒОТИШ УЧУН 10 ТА ТАВСИЯ


Янги нарсаларни ўрганиш — илм олиш— учун иштиёқ туғдиришнинг оддий қоидалари мавжуд. Албатта бу осон иш эмас, лекин натижаси шунга арзийди.

 

1. Буни қоида қилиб олинг: боланинг ҳеч бир саволи жавобсиз қолмаслиги керак.

 

2. Боланинг барча қизиқишларини қўллаб-қувватланг. Агар унга биология ёқса - биология энциклопедиясини сотиб олинг, болангиз учун қизиқ бўлган мавзуларда оммавий маърузалар, семинарларга биргаликда боринг (бу муҳим).

 

3. Фарзандингизга қизиқадиган соҳаларда буюк олимларнинг таржимаи ҳоллари акс этган китоблар сотиб олинг. Китобни ўқиб бўлгач, уни бирга муҳокама қилинг. Қаҳрамонга профессионал фаолиятида муваффақиятга эришишга нима ёрдам берди? Фарзандингиз буни қила оладими?

 

4. Фарзандингиз ўқиётган мактабдаги муҳитга қизиқиш билдиринг. Ота-оналар йиғилишларига бориш муҳитни ўрганишда жуда фойдали.

 

5. Синфдошлари ҳақида қизиқинг. У ерда ким етакчи? Аълочлар қанча? Аълочиларга муносабат қандай? Ўсмирни ўраб турган муҳит уни янги муваффақиятларга ундаши керак. Агар синф кучсизроқ бўлса, болада ўқишга иштиёқ бўлмайди, чунки у шундоқ ҳам синфда энг ақллиси бўлади.

 

6. Фарзандингиз билан унинг муваффақиятига боғлиқ бўлган қизиқарли ва мазмунли мақсадни яратиш устида ишланг. Мақсад эришиш мумкин бўлган, аниқ, ёрқин ижобий ҳис-туйғулар билан тўйинган бўлиши керак.

 

7. Ёмон баҳоларга жуда кескин муносабатда бўлманг, уни ака-опалари ёки синфдошлари билан таққосламанг. Эсингизда бўлсин: ҳар қандай вазиятда сиз болангизга дўстсиз. Назоратни тўғри балансини топинг.

 

8. Фарзандингизга тўғри муҳит яратинг. Агар унинг аксарият дўстлари яхши ўқиса фарзандингиз албатта уларга етишга ҳаракат қилади – бу ижтимоий психология қонуни.

 

9. Ўқишга бўлган қизиқишнинг пасайиши соф физиологик сабабларга боғлиқ бўлиши мумкин. Бундай ҳолда, машғулотлар орасида тез-тез танаффус ва кўпроқ хордиқ олиш лозим.

 

10. Асосий нарсани ёдда тутинг: ақлли, иқтидорли бола ҳар доим ҳам яхши баҳога ўқимайди. Ва аксинча.

painting icon

Мәнзил

Қарақалпақстан Республикасы, Нөкис қаласы, А.Досназарова көшеси, 62

email icon

Електрон почта

qoraqalpogiston_xtv@xtv.uz mno.rk@exat.uz

cordless screw driver icon

Жумыс күнлери

Жумыс күнлери: Дүйшемби - Жума. Жумыс ўақты: 9:00 - 18:00.