А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг методистлари Қорақалпоғистонга ташриф буюрди

А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг методистлари Қорақалпоғистонга ташриф буюрди


А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг методистлари Қорақалпоғистонга ташриф буюрди

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг мажлислар залида А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг методистлари Татьяна Евгеньевна Нестерова ва Александра Андреевна Воробьёвалар ташриф буюришди. Ташриф чоғида халқ таълими тизимида меҳнат қилаётган рус тил ва адабиёти фани ӯқитувчилари билан суҳбатлашди.

Россиялик ҳамкорларимиз томонидан рус тили ўқитувчиларининг касбий эҳтиёжлари, рус тили фанига оид ўқув-методик таъминот даражаси, масофадан ўқитиш учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилади. Ўрганишлар  хулосасига кўра,      2021 йилдан бошлаб республиканинг туман ва шаҳарларида белгиланган 529 та таянч мактаблари негизида 300-400 нафар россиялик тренерлар томонидан ўқитувчиларнинг малакасини ошириш кўзда тутилган.

Шуни таъкидлаш жоизки, Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан  2020 йил 17 август куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор мажлисида Россия маориф вазирлиги ва “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармаси нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда умумий ўрта таълим мактабларида рус тили ва умумтаълим фанларини рус тилида ўқитишнинг сифатини оширишга қаратилган қўшма лойиҳаси бўйича ҳамкорлик меморандуми ва тегишли дастурни имзолаш топшириғи берилган эди. Шунга кўра, Халқ таълими вазирлиги томонидан Россия маориф вазирлиги ва “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармаси нотижорат ташкилоти билан “2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси мактабларида рус тили фанини ва умумтаълим фанларини рус тилида ўқитишнинг сифатини ошириш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик меморандуми ва дастури тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар ва Адлия вазирликлари билан келишилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Келишувга асосан, А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг 32 нафар россиялик мутахассислари билан 2020 йилнинг 8 октябрь санасида Ўзбекистон Республикаси Авлоний номидаги малака ошириш институтида учрашув ўтказилди. Россиялик мутахассислар октябрь-декабрь ойлари давомида ҳар бир вилоятда 14 та ҳудудий малака ошириш марказларида фаолиятини давом қилдириб, 10 октябрь-20 ноябрь кунлари 4000 нафар рус тили фани ўқитувчиларининг касбий эҳтиёжини аниқлаб,   1000 нафар 9-11-синф ўқувчиларининг рус тилини билиш даражасини махсус методикалар асосида синовдан ўтказадилар.

Бу тажриба алмашувлар натижасида ўқитувчилар ўз соҳалари бўйича камчилик ва ютуқларини таҳлил қиладилар. Бу ҳамкорликдан икки томонлама манфаат бўлади деган умиддамиз.

 

painting icon

Мәнзил

Қарақалпақстан Республикасы, Нөкис қаласы, А.Досназарова көшеси, 62

email icon

Електрон почта

qoraqalpogiston_xtv@xtv.uz mno.rk@exat.uz

cordless screw driver icon

Жумыс күнлери

Жумыс күнлери: Дүйшемби - Жума. Жумыс ўақты: 9:00 - 18:00.