Cisco ва Халқ таълими вазирлиги ўртасида ҳамкорлик ўрнатилмоқда

Cisco ва Халқ таълими вазирлиги ўртасида ҳамкорлик ўрнатилмоқда


Аввалги хабаримизда, Халқ таълими вазирлиги ҳамда АҚШнинг Oracle компанияси ўртасида тузилган битимга мувофиқ, мактабларда ИТ-соҳасига оид махсус ўқув курсларини татбиқ этилиши хақида хабар берилган эди. 

 

Бу ишларнинг мантиқий давоми сифатида “Forbes Top 100 Digital Companies”да ўрин олган  ИТ соҳасида бутун дунё бўйича машҳур бўлган Cisco Systems компаниясининг махсус ўқув курсларини мактабларининг юқори синфларида жорий этиш бўйича ташкилий ишлар бошланди. 

 

Хусусан, жорий йилнинг 29 октябрь куни вазирлик раҳбарияти 

ва масъуллари, Cisco компаниясининг Шарқий Еврова ва МДҲ давлатларида ижтимоий лойиҳалар менежери Тамара Тибирна иштирокида Zoom конференцияси ташкил этилиб, 30 та пилот мактаблар директори  ҳамда информатика ўқитувчиларига семинар тренинг ўтказилди. 

 

Жорий йилнинг 1 ноябрь кунига қадар 70  нафардан ортиқ ўқитувчи 

ва АКТ мутахассислари Cisco компаниясининг янги ташаббуси “IT-Teachers 2020” доирасида махсус онлайн CCNA ITN курсларига аъзо бўлишди. 

 

Олиб бориладиган онлайн курсларни мақсади билан таништириш машғулоти 2 ноябрь куни ва биринчи ўқув дарси 3 ноябрь куни ўтказилиб, ҳозирги кунда республиканинг барча ҳудудларидан пилот мактаб ўқитувчилари Cisco Net Academy орқали тармоқлар инфратузилмаси, уларни бошқариш ҳамда киберхавфсизлик асослари бўйича икки ой давомида онлайн малака ошириш ўқув курсларида ўқишмоқда.

 

Мазкур курсларни тўлиқ ўзлаштириш, тегишли амалий топшириқ, назорат иши ва имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ўқитувчиларга Cisco нинг халқаро тренерлик сертификати берилади. 

 

Бунинг нтижасида улар 2021 йил январь ойидан бошлаб мактабларда юқори синф ўқувчиларини CCNA ITN (Cisco сертификатланган тармоқ  администратори – тармоқ технологияларига кириш) ўқув курсларида ўқитиб, қўшимча равишда 2021 йил февраль ойидан CCNA CyberOps (кибер хавфсизлик бўйича мутахассис) ёки DevNet Associate курсларида ҳам ўз малакаларини оширишлари мумкин. 

 

Шунингдек, компания билан истиқболли ҳамкорлик юзасидан тегишли келишув тузиш бўйича ҳам музокаралар олиб борилиб, уларни натижасида 14 та ҳудуддан бир нафардан информатика ўқитувчиларининг Cisco IT Essentials курсларида бепул малакасини ошириш ва якунида тренерлик сертификатини қўлга киритиши учун тренинг ташкил этишга келишилди.

 

Шуни таъкидлаш жоизки Cisco курслари дунёнинг 180 тадан ортиқ давлатида татбиқ этилган бўлиб, уларнинг мазмун-моҳияти халқаро ИТ соҳаси томонидан маъқулланган.

 

Мактаблардаги мавжуд имконият (замонавий компьютер синфи ва Интернет, малакали ўқитувчилар, вариатив ўқув режалар ва ихтисослаштирилган халқаро ўқув дастурлари)лардан оқилона, самарали ва мақсадли фойдаланиш орқали пировард мақсадимиз – мактаб битирувчилари томонидан  ишлаш шароитлари қулай, меҳнат бозорида талаб юқори ва ойлик маоши нисбатан яхши бўлган замонавий касбларга ўргатиш ташкил этилади.

painting icon

Мәнзил

Қарақалпақстан Республикасы, Нөкис қаласы, А.Досназарова көшеси, 62

email icon

Електрон почта

qoraqalpogiston_xtv@xtv.uz mno.rk@exat.uz

cordless screw driver icon

Жумыс күнлери

Жумыс күнлери: Дүйшемби - Жума. Жумыс ўақты: 9:00 - 18:00.