Информатика ва иқтисодий билим асослари фанлари ўқитувчилари учун онлайн-репетициялар!

Информатика ва иқтисодий билим асослари фанлари ўқитувчилари учун онлайн-репетициялар!


Бугун, 2 март куни 24 та ўқув фанидан ташкил этилган онлайн репетициялар давом эттирилмоқда.

 

Эртага, 3 март куни соат 12:00 дан бошлаб информатика ва иқтисодий билим асослари фанлари ўқитувчилари учун онлайн-репетициялар бошланади ва 6 мартга қадар давом эттирилади.

 

📥 Онлайн-репетицияга қайси электрон манзил орқали кириш мумкин?

 

✅ http://test.tdi.uz/Teacher/EnterTest 

 

📥 Онлайн репетицияга кириш учун қандай "логин ва пароль" орқали кириш мумкин? 

 

✅ Логин-test, пароль-test

 

📥 Онлайн-репетицияда бир ўқитувчи неча марта иштирок этиши мумкин?

 

✅  Агар репетиция жараёнларидан тўғри фойдаланиб, якунида "тестни якунлаш" тугмачаси орқали якунлаб, мониторда натижа чиққанидан кейин қайта кирилса, бир неча марта фойдаланиш мумкин. Шунингдек, репетиция жараёнларида бир фойдаланувчи ҳар хил компьютер ёки телефондан кирмасдан шуларнинг биттасидан фойдаланиши мақсадга мувофиқ.

 

📥 Онлайн-репетицияга кириш учун танланадиган жойларда менинг фамилиям чиқмаяпти? 

 

✅ Агар Сизнинг ФИШ танлашда кўринмаётган бўлса бунинг учта сабаби бўлиши мумкин: 

 

1. Сизнинг амалдаги малака тоифангиз мутахассис; 

 

2. Онлайн репетицияга ўзингизни фанингиз учун белгиланган кунда эмас, бошқа фанлар учун ажратилган кунда киришга ҳаракат қиляпсиз. (Фанлар бўйича ўтказиладиган онлайн-репетицияларнинг саналари эълон қилинмоқда.)

 

3. Сиз тўғрингиздаги маълумотларлар электрон базага масъуллар томонидан киритилмаган. 

 

Шу ҳолат аниқланганда туман (шаҳар) масъулига мурожаат қилиб, маълумотларингизни электрон базага киритишингиз мумкин! 

 

❗️ Таълим инспекцияси томонидан иккинчи малака тоифасига талабгор педагоглар учун ҳам онлайн-репетициялар ташкил этишга тайёргарлик кўрилмоқда. Жараёнларнинг ўтказилиш муддатлари ҳақида Таълим инспекциясининг Телеграмдаги расмий канали(@uztdi) орқали хабар берилади.

 

painting icon

Мәнзил

Қарақалпақстан Республикасы, Нөкис қаласы, А.Досназарова көшеси, 62

email icon

Електрон почта

qoraqalpogiston_xtv@xtv.uz mno.rk@exat.uz

cordless screw driver icon

Жумыс күнлери

Жумыс күнлери: Дүйшемби - Жума. Жумыс ўақты: 9:00 - 18:00.