Халқ таълими вазири қорақалпоғистонлик ёшлар билан учрашди

Халқ таълими вазири қорақалпоғистонлик ёшлар билан учрашди


Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Қорақалпоғистон Республикаси ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

 

Вазир ва ёшлар учрашувида Шерзод Шерматов республикамиз миқёсида www.uzbekcoders.uz портали орқали рўйхатдан ўтиб, «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида таълим олаётган ёшлар ҳақида ўз фикрини билдирди. Мазкур лойиҳа доирасида энг яхши натижа Қорақалпоғистон Республикасидаги мактаб ўқувчилари томонидан қайд этилганига тўхталиб ўтди.

 

Шунингдек, учрашувда мазкур ютуқ узоқ ҳудуддаги мактабга интернет кириб боргани, ўқувчиларнинг дастурлашни ўрганишга имкон яратилганининг далили экани айтиб ўтилди. Қолаверса, мактаб жамоасининг меҳнати жуда муҳим эканлигини қайд этди.

 

Учрашув доирасида Халқ таълими вазири ўқувчиларнинг саволларига жавоб бериб, ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар ва улардан унумли фойдаланиш бўйича ўз  тавсияларини бериб ўтди.

painting icon

Мәнзил

Қарақалпақстан Республикасы, Нөкис қаласы, А.Досназарова көшеси, 62

email icon

Електрон почта

qoraqalpogiston_xtv@xtv.uz mno.rk@exat.uz

cordless screw driver icon

Жумыс күнлери

Жумыс күнлери: Дүйшемби - Жума. Жумыс ўақты: 9:00 - 18:00.