ПЕДАГОГ- ХОДИМЛАР ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТЛАРДАН ОЗОД ЭТИЛГАН?

ПЕДАГОГ- ХОДИМЛАР ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТЛАРДАН ОЗОД ЭТИЛГАН?


Сўнгги 3 йилда халқ таълими муассасалари педагог ходимлари ортиқча ”қоғозбозлик”лардан халос этилиб, асосий вақтларини ўзларининг касбий маҳоратини оширишга, дарсларни сифатли ташкил этишга эътибор қаратишлари белгиланди.

 

Бироқ, жойларда ҳозиргача педагог-ходимлардан ортиқча ҳисоботлар ва ҳужжатлар талаб этиш ҳолатлари учрамоқда.

 

Мактабларда юритиладиган ҳужжатлар сони қуйидагича қисқарган:

 

✔️ Ўқитувчиларники 7 тадан 1 тага

 

✔️ Синф раҳбарлариники 10 тадан 2 тага

 

✔️ ММИБ директор ўринбосарлариники 19 тадан 4 тагача

 

✔️ Психологларники 27 тадан 8 тага

 

✔️ Метод бирлашмалариники 6 тадан 3 тага қисқартирилди. Методик кенгаш, Васийлик кенгаш каби жамоатчилик асосида ташкил этилган ташкилотлар фаолияти тугатилган.

 

‼️Шулардан бошқа юритиладиган мажбурий ҳужжатлар йўқ. 

 

Халқ таълими вазирлиги барча педагог-ходимлардан келтирилган рўйхатдан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш ҳолатлари ҳақида вазирликнинг ишонч телефонига (71) 202-09-09 хабар беришлари сўралади.

painting icon

Мәнзил

Қарақалпақстан Республикасы, Нөкис қаласы, А.Досназарова көшеси, 62

email icon

Електрон почта

qoraqalpogiston_xtv@xtv.uz mno.rk@exat.uz

cordless screw driver icon

Жумыс күнлери

Жумыс күнлери: Дүйшемби - Жума. Жумыс ўақты: 9:00 - 18:00.